"Металлург" - "Сўғдиёна" учрашувида дуранг қайд этилди

“Сўғдиёна” жамоаси Тошкетда машғулотларни давом эттирмоқда. Бугун жамоа навбатдаги назорат учрашувида “Металлург”га қарши баҳс олиб борди.

Қибрайдаги ўйингоҳда  баҳснинг биринчи бўлимида тенг кураш кечди. 24-дақиқада Зоҳид Абдуллаев яратилган имкониятдан фойдаланиб жиззахликлар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда Александр Мочинов ўйинни кучайтириш мақсадида таркибда бир нечта ўзгаришларни амалга оширди. Натижада “Сўғдиёна” хужумлари янада кўпайди. Учрашувнинг 56-дақиқаси ўтиб бораётган паллада “Металлург” футболчилари ўз жарима майдончалари ичида Шохруз Норхоновга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Натижада ҳакам пенальти белгилади. Ундан тажрибали футболчи Дилмурод Каримов унумли  фойдаланди ва ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг иккала жамоада ҳам гол киритиш учун бир нечта қулай имкониятлар юзага келди. Аммо ҳисоб ўзгармади.

Шу ўринда яна бир маълумот, бугунги ўйинда 4 нафар  янги футболчи синовдан ўтказилди. Улар: Руслан Мелзиддинов ( “Шўртан”), Иқбол Маликжонов ( “Қўқон-1912”) , Алишер Зиёвуддинов  (“Металлург”), Акром Бахриддинов ( “Машъал”).

“Металлург”-“Сўғдиёна” - 1:1

Голлар: Зоҳид Абдуллаев (24),Дилмурод Каримов (56-пенальти)

“Сўғдиёна”: Дилшод Ҳамроев, Акмал Холмуродов, Шохрух Холматов, Фарҳод Мирахматов, Элёр Орифов, Жаҳонгир Абдумўминов, Дониёр Ҳасанов, Азамат Исроилов, Умид Қодиров, Сардор Азимов, Андрей Сидоров.

Захирада: Ширинбой Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов, Сардор Қулматов, Иқбол Маликжонов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Алишер Зиёвуддинов, Акром Бахриддинов, Иззатилла Абдуллаев, Шохруз Норхонов, Фарҳод Юсупов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!