"Металлург" "Сўғдиёна"дан устун келди
Coca Cola Суперлигаси 9-тур доирасидаги "Металлург" - "Сўғдиёна" беллашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Шу тариқа, бекободликлар ҳисобидаги очколар 16 тага етди. Жамоа онлайн жадвалда бирданига 3 поғона кўтарилиб, 4-ўринга жойлашди. Суперлига 9-тур баҳслари эртага давом эттирилади.
- 90'

Учрашув якунлани! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 81'

Дониёр Нарзуллаев ўрнига Шаҳзод Ғофурбеков майдонга тушди.
- 78'

Зоҳид Абдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 73'
Дантаснинг зарбасига куч етишмади.
- 68'

Жасур Хасанов ўрнига Эливерто Рибейро Дантас майдонга тушди.
- 63'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дониёр Нарзуллаев ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
- 55'
Элёр Орифовнинг ҳимоячилардан қайтган тўпга берган зарбаси ноаниқ чиқди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
"Сўғдиёна"нинг жарима зарбасидан сўнг Муллажонов тўпни дарвозага тўғрилаб юбора олмади.
- 37'
Акбар Исматуллаев узоқ масофадан йўллаган зарба трибунага қараб кетди.
- 24'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чумак ҳисобни очди. Узоқ масофадан йўлланган зарбани дарвозабон қайтара олмади.
- 14'

Искандар Шайқулов огоҳлантирилди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди.



Фикрлар