"Металлург" стадионига доир муҳим хабар

Биласиз, Лиганинг қатъий талаби асосида барча клублар ўз инфратузилмасини, хусусан стадион ёритиш тизимини яхшилаб бормоқда. Бекободдаги «Металлург» стадионида ҳам прожекторларни созлаш, унга қўшимча янги чироқларни ўрнатиш ишлари олиб борилди.

Илгари мазкур стадион ёритиш тизими 1000 люксни ташкил қилаётган эди. Февраль ва март ойларида янги лампалар ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Кеча Лига мутахассиси Бекободда стадион прожекторлари люксини ўлчади. Эндиликда «Металлург» стадиони ёритиш тизими 1800 люксдан ошди.

мет ста1

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!