"Металлург" Тожикистон клубига қарши майдонга тушди

  • 22 марта, 2024, 20:03
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлигамизнинг деярли барча жамоалари чемпионатимиздаги кичик танаффусдан фойдаланиб ўртоқлик учрашувларини ўтказиб келмоқдалар.

Бекободнинг “Металлург” клуби бугун ўз майдонида Тожикистоннинг “Эсхата” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди. Ушбу беллашувда дарвозалар дахлсиз қолди - 0:0.

"Металлург" таркиби: Раҳимжон Давронов, Аббос Отахонов, Ризо Яздандўст, Худойшукур Сатторов, Эргаш Исмоилов, Мирғиёс Сулаймонов, Керим Палич, Ҳазрат Турсунқулов, Марко Миличкович, Беҳруз Абдуллаев, Шаҳзод Убайдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Иван Йосович, Даврон Эргашев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Аброр Тошқўзиев, Сардор Абдураимов, Искандар Шойқулов, Шаҳзод Неъматжонов.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию