"Металлург" Украина клубини мағлуб этди
Бугун Туркиянинг Белек шаҳрида Бекободнинг “Металлург” жамоаси хориждаги илк назорат учрашувини Украинанинг “Металлист” (Харьков) жамоасига қарши ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги барча голлар биринчи таймда киритилди.
Даставвал Шоҳназар Норбеков ҳисобни очган бўлса, тайм ўрталарида украиналиклар ҳисобни тенглаштиришди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса Фарҳод Бекмуродов жамоамизни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди. Ўз навбатида “Металлург” посбони Александр Лобанов биринчи таймда “Металлист” ўйинчисининг 11 метрлик белгидан жарима зарбасини қайтарганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим.
“Металлург”: Александр Лобанов, Ихтиёр Тошпўлатов, Ҳакимхон Аламхонов, Фаррух Иброҳимов, Эргаш Исмоилов, Фарход Бекмуродов, Дамир Темиров, Иброҳим Ибрагимов, Саламат Қуттибоев, Шоҳназар Норбеков, Забихилло Ўринбоев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Худойшукур Сатторов, Аббос Отахонов, Одилбек Абдумажидов, Аброрбек Тошқўзиев, Муҳаммад Исаев, Фозил Мусаев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Жасур Ашуров, Шаҳзоджон Неъматжонов, Зоҳид Абдуллаев.
“Металлург” кейинги учрашувни 9 февраль санасида “Заря” (Луганск) жамоасига қарши ўтказади.
Фикрлар