"Металлург" яна 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади
Янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини пойтахтда ўтказаётган “Металлург” ўз таркибини уч нафар иқтидорли ёшлар билан тўлдирди. Эътиборга молик жиҳати уларнинг барча мамлакат терма жамоасига номзод ўйинчилардир.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси таркибида яқинда йиғинда бўлиб қайтган истеъдодли дарвозабон Ҳумоюн Сайётов билан уч йиллик шартнома имзоланди. Шунингдек, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси вакиллари ака ука Алишер ва Равшан Хайруллаевлар ҳам ўз тақдирини Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан боғлаганликлари қувонарли ҳол. Бухоро футболи тарбияланувчилари бўлган мазкур футболчилар билан ҳам узоқ йиллик келишувга эришилди.
Айни пайтда Ҳумоюн Сайётов Луисма Эрнандес бошчилигидаги асосий таркиб футболчилари билан машғулот ўтамоқда. Уни клуб раҳбарияти жамоанинг Туркияда ўтказиладиган йиғинига олиб кетишни ҳам режалаштирган. Алишер ва Равшан Хайруллаевлар эса юртимизда қолиб, “Металлург” U-21 жамоаси сафида Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси кубогида қатнашади. Шунингдек, мазкур футболчилари Рауф Инелеев етакчилигидаги ўсмирлар терма жамоамизнинг февраль ойида қатнашиши кутилаётган халқаро турнири муносабати билан йиғинига чақирув олган.
Фикрлар