“Металлург” яна беш нафар футболчи билан шартномани бекор қилди

  • 17 декабрь, 2024, 16:41
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бекободнинг “Металлург” футбол клуби беш нафар ўйинчиси билан амалдаги шартномани тўхтатганлигини маълум қиламиз. Булар ҳимоячилар Аброрбек Тошқўзиев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Худойшукур Сатторов, Одилбек Абдумажидов ҳамда Тожикистонлик ҳужумчи Далер Шариповлардир.

Tecno

“Металлург” футбол клуби ушбу ўйинчиларга Бекободдаги фаолияти учун миннатдорлик билдиради ва уларнинг келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилайди", - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

"Маъданчилар" аввалроқ Раҳимжон Давронов ва Искандар Шайқулов “Металлург” билан хайрлашган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!