"Металлург" яна бир ўйинчи билан келишувга эришди

Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўзининг собиқ ўйинчиларини ортга қайтаришда ва шу билан бирга мухлисларини хурсанд қилишда давом этади. 

Ёдингизда бўлса, яқинда Sports.uz орқали "Металлург"даги ўзгаришларга тўхталиб, жамоага Эргаш Исмоилов ҳам қўшилганлиги хусусида маълумот бергандик. Бекободликлар ушбу хабарни ҳам тасдиқлади.

2016 йилда "Металлург" шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Эргаш Исмоилов яна собиқ клубига қайтгани ҳамда шартнома имзолагани хусусида “Металлург” клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Эргаш Исмоилов 26 ёшда. 1995 йилнинг 28 июль санасида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини “Бунёдкор” жамоасида бошлаган. “Металлург”, “Бухоро”, “Сўғдиёна” ва АГМК жамоаларида ўйнаган. Кучлилар сафида 125 та ўйинда, 8552 дақиқа тўп сурган. 5 та гол киритган. 20 та сариқ карточка билан жазоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!