"Металлург" янги бош мураббийни рўйхатдан ўтказди (фото)

Бир неча кун аввал "Металлург" клубида черногориялик мураббийлар иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик. ЎзПФЛ матбуот хизмати бекободликлар бош мураббий сифатида Веско Стешевични рўйхатдан ўтказди. Унга кўра, мутахассис клуб билан шу йилнинг 29 ноябрига қадар шартнома имзолаган.

Стешевич ўзи билан “Металлург” жамоасига ёрдамчи сифатида Ненад Вукчевишни ҳам олиб келди. Ненад 48 ёшда. Футболчилик фаолиятида ҳужум чизиғида ўйнаган. Собиқ Югославия, Греция, Швеция клубларида тўп тепган.

Футболчилик фаолиятини тугатгач, мураббийлик соҳасида таҳсил олди. УЕФА лицензиясини қўлга киритгач, ўзи туғилиб ўсган Черногориянинг “Спартак” (Субботитса), “Петровас”, “Подгоритса” жамоаларида ишлади.

веско

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!