"Металлург" янги футболчи билан келишувга эришди
Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз таркибини янги ўйинчилар билан тўлдиришни давом эттирмоқда. Бугун “Металлург” ПФК янги ўйинчи билан шартнома имзолади.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 25 ёшли истеъдодли ҳимоячи Ҳакимхон Аъламхонов энди “Металлург” шарафини ҳимоя қилади.
Ҳакимхон Аъламхонов 1996 йилнинг 13 март санасида Самарқанд вилоятида туғилган. Футболчилик фаолиятини қадрдон вилоятида бошлаган ва “Динамо” жамоаси шарафини 2017 йилдан Суперлига мусобақасида ҳимоя қилган. У кучлилар сафида 25 та ўйинда майдонга чиққан. 2251 дақиқа тўп сурган. 8 бор сариқ карточка билан жазоланган.
Ортда қолган 2021 йилги мавсумни эса про лигада – “Нурафшон” (Бухоро) таркибида ўтказди.
Фикрлар