“Металлург” – АГМК учрашувидан сўнг: Бош ҳакам қуйи лигага тушириб юборилди, Қосимов эса дисквалификация қилинди

Суперлиганинг 14-тури доирасидаги “Металлург” – АГМК учрашувида кўплаб баҳсли вазиятлар рўй берди ва мухлис-у мутахассисларнинг баҳс-мунозаларига сабаб бўлди. ЎФА тартиб интизом қўмитаси ушбу учрашув юзасидан йиғилиш ўтказди ва ўйиндаги барча вазиятларни синчковлик билан ўрганиб чиқди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Натижада, АГМК клуб бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга очиқчасига эътироз билдириб, унга нисбатан қўпол муомалада бўлгани учун суперлиганинг 1 учрашувига дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ишида эса ўйин тизгинини қўлдан чиқариш, кўплаб хатоларга йўл қўйиш каби камчиликлар аниқланди. Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда тартиб интизом қўмитаси Насибуллаевни 4 учрашувга четлатди ва жаримага тортди.

Ўйинга ҳар томонлама профессионал даражада тайёргарлик кўрмаганлиги аниқланган ушбу ҳакам, шунингдек, қўйи лигага туширилди.

ЎФА ҳамда ПФЛ ҳакамлар, мураббий ва футболчилар, шунингдек, футбол учрашувларида ишлайдиган барча масъул ходимларни профессионаллик, ўзаро ҳурмат ҳамда интизом нормаларига қатъий риоя қилишга чақиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
29/07/2019 21:07
Футболчилик давридаям урушкок ва харомхур булган бу Шавкат Насибуллаев дегани кайердан хакам булиб колди
Shaxboz Bekmurodov
29/07/2019 21:48
Usha hurmatli Qosimov ham judayam oppoq emas murabbiylar xakamlarni hurmat qilmasa hohlagan gapini gapirsa bizda qachon usish bo‘ladi o‘zbek hakamlariga kelsak ko‘pchiligi ayalday gab,
Ravshan Tursunov
29/07/2019 21:41
Металлургга нисбатан хеч канака адоватим йук, лекин жонга тегди шу клуб. Узбек футболи ичидаги унча мунча кингир ишлар шу клуб билан боглик. Деярли хар бир уйини кандайдир "уйин" билан боглик булади. Узи структураси тушунарсиз. Пахтакор хужайинлари томонидан бошкариладиган фарм клуб макомидаги жамоанинг узи пахтакор билан бир турнирда катнашиши узи спорт принципларига зид иш. Лекин нима учундир УФА хам, ПФЛ хам бу хакида лом мим дегани куркишади
Murod Panjiev
29/07/2019 21:26
Ие тушунмадим нега КОСИМОВ футболдан четлашиши керак урток ЭРМАТОВ сиз эдингизку ишончли хурматли судямиз хозир сиз рахбарсиз халол уйинга чорляпсиз агар сиз хак булсангиз нега хурматли КОСИМОВ бир уйинга четлаштирилди нега харом тамок насибулаев про лигани бошкаради унга куп пул ишлаш учун шароит яратиб бесяпсизку ёки сиз хам корупцияга аралашяпсизми узингиз топган пул боларингизни бокишга етмяпдими уйят сизга харом топган пулингиз харомга кетади уйини курдим 100 фоиз судялар айбдор агар чора курмасангиз сиз хам айбдор буласиз яна Косимовни кечиринг кечирмасангиз халкни лаънатига коласиз
Ravshan Tursunov
29/07/2019 20:55
Куйи лигага тушириш унга янаям харомхурлик килишга йул очиб беришку. У ерда бемалол хохлаган ишини килади