"Металлург"нинг Туркия йиғинидаги рақиблари маълум
Янги мавсум тадоригини ўз қароргоҳида – Бекободда ўтказаётган “Металлург” ушбу ҳафтадан эътиборан назорат учрашувларига киришади. Дастлабки рақиб Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ўринбосарлари бўлади. Учрашув 20 январь санасига режалаштирилган. Кейинги рақиб эса “Хоразм” жамоаси бўлади.
“Металлург” январь ойининг охирги санасигача Бекободда машғулотлар олиб боради. 31 январдан 21 февралга қадар эса йиғиннинг иккинчи қисми хорижда – Туркияда давом эттирилади. Анталия ҳамда Белекдаги йиғинда “Металлург” Македония, Россия ҳамда Қозоғистон клубларига қарши олти ўйинда майдонга тушади: 3 февралда “Вардар”, 4 февралда “Черноморец”, 7 февралда “Елимай”, 17 февралда “Оренбург”, 18 февралда “Енисей” клубларига қарши назорат ўйинлари бўлиб ўтади. Веско Стешевич шогирдлари 10 февраль санасига режалаштирган ўйиндаги рақибнинг номи ҳозирча маълум эмас.
Тайёргарликнинг сўнгги босқичини “Металлург” 23 февралдан ўз қароргоҳида давом эттиради.
"Металлург" матбуот хизмати.
Фикрлар