Метт Хемилл: "Жонс менга ютқазди ва реваншдан бош тортди, чунки..."
Собиқ UFC жангчиси америкалик Метт Хемилл(27-1-1 N/C) ҳозирги оғир вазн тоифасидаги UFC чемпиони (120 кг) ватандоши Жон Жонс(13-8) ҳақида гапирди.
“Бу йигит менга ютқазди ва реванш жангидан бош тортди. Менимча, унинг допинг дорилари тугади”, - деб ёзди Метт Хемилл ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Метт Хемилл ва Жон Жонс ўртасидаги жанг 2009 йилнинг 5 декабрида Лас-Вегасда бўлиб ўтган. Ўшанда Жон тақиқланган тирсак зарбаси сабаб дисквалификация қилиниб, ғалаба Хемиллга ёзилганди.
Фикрлар