Мехди Бенатиа терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Мехди Бенатиа Марокаш терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 31 ёшли футболчи бундан буён бор эътиборини “Ювентус”даги ўйинларига қаратмоқчи.

Маълумот учун, Бенатиа Марокаш терма жамоасида 2008 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 55та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол киритишга эришган.