Мехди Бенатия яна А Серияга қайтмоқда

  • 18 января, 2021, 10:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Қатарнинг “Ал-Духайл” клуби ҳимоячиси Мехди Бенатия яна Италия А Сериясига қайтмоқда.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 33 ёшли марокашлик футболчи “Парма” билан мавсум охиригача шартнома имзолайди. Томонлар ўртасидаги келишувга кўра, агар клуб А Серияда қолса, Бенатиянинг шартномаси автоматик тарзда яна бир йилга узайтирилади.

“Парма” 18-турдан сўнг, А Серия мусобақа жадвалида 19-ўринда бормоқда.

Мехди Бенатия «Ювентус», «Рома» ва «Удинезе» каби А Серия клубларида тўп сурган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию