Мэйвейзер: Роналду фаолиятини
Ads

Афсонавий боксчи Флойд Мэйвэйзер инвестиция киритиш ҳамда “Ньюкасл” футбол клубига ҳомийлик қилишни режалаштираётганини айтиб ўтди.

- Мен “Ньюкасл”ни яхши кўраман, бу шаҳардагилар ғалабани нишонлашни билишади. Ўтган йил мен бу ердаги ўйинчилар билан танишганман ва улар менга яхши таъсурот қолдиришган.

Шуни айтишим керакки, мен фақат бизнес ва даромад топиш учун янги йўлларни излайман. Мен ҳамма спорт турлари билан қизиқаман, аммо инвестиция киритиш бўйича юрак эмас ақилл билан ўйлаш керак.

Мен қачон ҳамкорликни ва инвестиция киритишни йўлга қўяман? Қачонки менга яхшибир бизнес-режа кўрсатишса ва менинг мутахассисларим уни ўрганиб чиқишганларидан сўнг мен уни қўллаб-қувватлайман.

Роналду билан дўстлигимиз кўп вақтдан буён давом этиб келмоқда. Ўйлашимча, Криштиану фаолиятини “Ньюкасл”да якунлаши ҳам мумкин, - дея Мэйвэзернинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca нашри.