Мейвезер билан жанг учун Ҳабибга ақлбовар қилмас миқдорда гонорар таклиф қилинганми?

  • 7 январь, 2021, 00:22
  • 0
  • MMA

Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдулазизнинг айтишича, Флойд Мейвезерга қарши жанг қилиш учун Нурмагомедовга 100 миллион доллар таклиф қилинган экан.

- Флойд Мейвезер билан жанг учун бизга 100 миллион доллар таклиф қилишди. Дана Уайт тайёр эди, ҳамма тайёр эди. Aммо биласизми, Ҳабиб ММA жангчиси. Aгар, Флойд ММAда жанг қилишга рози бўлса, муаммо бўлмасди”, - дея Алининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда TMZ.

Эслатиб ўтамиз, Мейвезер 2017 йил 26 августда Конор МакГрегорга қарши бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиб, 10-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!