Мейвезер яна қайтмоқда ёхуд боксчи бундан нимани кўзламоқда?
Ads

41 ёшли америкалик кичик Флойд Мейвезер бокс тарихида энг кўп даромад қилиш бўйича рекордчи ҳисобланади, аммо у ҳали тўхтамоқчи эмас. Сўнгги йилларда у битта жанги учун 100 миллион доллардан кам ишлаётгани йўқ. Ўтган йили у “аср жангида” ММА жангчиси Конор Макгрегор билан куч синашди ва у бу билан чекланиб қолмоқчи эмас.

Узунқулоқ гапларга кўра, Мейвезер ва Макгрегор реванш жанг ташкил қилишмоқчи, аммо Конор якунда UFCга қайтиб, 8 октябр куни октагонда россиялик Хабиб Нурмагомедов билан куч синашади. Кўриниб турибдики, бу йили Макгрегорнинг бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиши ҳақиқатдан анча йироқ. Мейвезер эса вақтни қўлдан бермоқчи эмас.

Шундай бўлсада, Флойднинг солиқ органлари ва кредиторлар билан рекорд гонорарлари муаммолари охиригача ҳал этилмаган. Бундан ташқари вақт ҳам Мейвезернинг ёшаришига хизмат қилмаяпти, шунинг учун у тезроқ урушиб қолиши керак.

Бу вазиятда америкалик боксчининг менежерлари фақатгина чиройли афишаларга эмас, балки миллионлаб соғинган мухлисларидан фойдаланишни ўйлашган. Шундай экан, биз декабр ойи бошида ярим ўрта вазн тоифасининг энг номдор боксчилари – Флойд Мейвезер ва 39 ёшли филиппинлик Мэнни Пакьяо ўртасидаги қарама-қаршиликка гувоҳ бўламиз. Жанг ушбу ҳафта расман эълон қилиниши кутилмоқда.

9 хонали (рақамли) чек

Мейвезер 2015 йил 2 май куни айнан Пакьяога қарши бокс тарихидаги энг сердаромад жангни ўтказган эди. Бу жангдаги умумий даромад 500 миллион доллардан ошиб кетган, шундан ярми Мейвезерга теккан бўлса, Мэнни 140 миллион доллар атрофида ишлаб олган. Бу кўрсатгичлар ҳозир янгиланмаслиги аниқ. Иккала боксчининг фаолиятидаги бу “реванш” аллақачон бунинг ичига кириб кетган. Бундан ташқари 2015 йилдаги уларнинг биринчи тўқнашуви 12 раунд давом этиб, жуда зўр томошабоплиги билан ажралиб турмади ва якунда ҳакамлар Мейвезерга ғалабани тақдим қилди, аммо янги учрашув ҳар қандай ҳолатда ўзига катта эътибор тортади ва гарчи олдингидагидай бўлмасада, яхшигина маблағ ишлаб олиш учун бир вариант.

Мен бу йили Пакьяо билан жанг қилиш учун қайтяпман. Яна битта 9 хонали (рақамли) маблағ, – деб ёзади Флойд ўзининг Инстаграм саҳифасида.

50:1, – дея зарба берди филиппинлик боксчи. У бу билан машҳур рақибининг профессионал фаолиятидаги илк мағлубиятига ишора қилмоқда. Мэнни шунингдек, #NoExcuses хештегидан ҳам фойдаланган (“ҳеч қандай тузатиш йўқ”).

Ҳозирча гап биз декабрда кўрадиган реванш жанг ҳақида кетмоқда. Жой ва санага аниқлик киритилмоқда. Бу жанг ҳар қандай ҳаваскор боксчига қизиқ, чунки уни ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган, – дея Пакьяонинг промоутери Боб Арум сўзларини келтиради ТАСС нашри.

Айтгандай, бўлажак тўқнашув Америкада бўлиб, трансляцияси PPVда сотилиши борасида ҳеч кимда ҳеч  қандай шубҳа бўлмаса керак.

Meyvezer F vs Menny P.

Ўхшаш жиҳатлар

Пакьяо 2016 йилдан бери АҚШда жанг қилмаётир ва ҳаттоки, жангларнинг бирини Россияда ўтказиш борасида музокаралар ҳам қилиб кўрди. Сўнгги вақтларда унинг эътиборининг катта қисмини Филиппиндаги сиёсий фаолияти банд қилмоқда.

Июлда Лукас Матиссе устидан қозонилган ғалабадан сўнг у яна учта жанг ўтказишга тайёрлигини маълум қилган ва шундан сўнггина профессионал рингдаги чиқишига якун ясашини таъкидлаган эди. Саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони анчадан бери ўзининг энг яхши спорт формасини намойиш қила олмаяпти. Сўнгги 10 жангдан 4 тасида мағлубиятга учраши бундан далолат беради.

Мейвезер 2015 йилда фаолиятини якунлаган, аммо икки йил ўтиб, ММА жангчиси Конор Макгрегор билан бокс қоидалари бўйича урушиш учун рингга қайтди. Кўпчилик бу жанг спорт нуқтаи назардан эмас, балки пул ишлаб олиш қилинган тўқнашув бўлганини тахмин қилишади, худди циркдаги каби. Флойд сўзсиз фаворит эди ва 10-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Пакьяо эса рақиб сифатида Макгрегорга қарагандан жиддийроқ ҳисобланади. Айниқса, ёши ўтиб бораётган ва сўнгги уч йилда деярли катта рингларга чиқмаётган спортчи учун. Аммо Флойднинг Мэннини ютиш имкониятлари кўп деб бўлмайди.

Ҳозирда Мейвезер ва Пакьяо реванш борасида ўзаро келишиб олишганлиги ҳақида ОАВда анча шов-шувга сабаб бўлмоқда. УКнга кўра, боксчилар Япониядаги мусиқа фестивалда учрашишмоқчи. Бироқ уларнинг агентлари супержанг шартлари борасида ҳали музокаралар қилиш кераклигини айтишмоқда. Шу билан параллел рақишда Пакьяо Амир Хан, Теренс Кроуфорд ва Эдриэн Бронер билан ҳам музокаралар олиб бормоқда. Бу билан филиппинлик боксчи ўзига қулай шартларни қидираётганлиги факт эканлиги айтилмоқда.