“Мидлсбро” Англия чемпионидан яхшироқ ўйнади

Англия чемпионати 20-турида “Мидслбро” ўз майдонида “Лестер” футболчиларини қабул қилиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдан сўнг “Мидслбро” устози Айтор Каранда унинг шогирдали Англия чемпионидан яхшироқ ўйгананини айтди.

“МЮ”дан учралган аламли мағлубиятдан кейин бугунги ўйиндан кўнглим тўлди. Футболчиларим характер намойиш қилиб, ажойиб ўйин кўрсатишди. Биз бугун Англия чемпиони – “Лестер”дан яхшироқ ўйнадик. Гол ура олмаган бўслак-да, учрашув натижасидан мамнунман”, – деди Каранка.

Маълумот учун, ушбу ўйиндан кейин “Лестер” очколари сонини 21 тага етказиб, 14-ўриндан жой олди. “Мидлсбро” 19 очко билан 16-поғонага жойлашди.