Микаэль Секейра: "Идеал ўйин кўрсата олдик"

Локомотив” клуби чемпионатнинг 13-турида ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб уч очкони қўлга киритди.

Учрашувдан кейин “Локо” бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини қуйидагича изоҳлади:

- Бугун ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ йигитлар сифатли футбол намойиш этишди.

Ўйин услубимизга танланган режани тўғри бажариб бердилар. “Локомотив”нинг мавсумдаги энг чиройли ўйинларидан бири бўлди деб ҳисоблайман. Чунки “Насаф” жуда кучли жамоа ҳисобланади. Шу боисдан бугун идеал ўйин кўрсата олдик, деб айта оламан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!