Микель Артета “Арсенал”га Германия терма жамоаси футболчисини олиб келмоқчи

"Арсенал" "Бавария" вингери Серж Гнабрига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради “Daily Star” нашри.

Манбага кўра, германиялик футболчини сотиб олишга "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета шахсан қизиқмоқда. Шунингдек, Гнабрига Англиянинг яна бир жамоаси “Манчестер Юнайтед” ҳам давогарлик қилмоқда.

Қайд этилишича, “Бавария” раҳбарияти Гнабрини сотишга қарши эмас ва унинг трансфери ортидан тахминан 46 миллион евро фойда кўрмоқчи.

26 ёшли футболчининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Серж ўтган мавсумда Бундеслига доирасидаги 34 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 5 ассист муаллифига айланган.

Эслатиб ўтамиз, Гнабри 2011 йилдан 2016 йилгача "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!