Микель Артета: "Бу ғалаба айрим сабабларга кўра ўзига хос бўлди"

  • 30 Oct 14:17
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Арсенал" Англия Лига Кубоги 1/8 финалида "Брайтон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг "тўпчилар" бош мураббийи Микель Артета ўз фикрларини билдирди:

Tecno

"Бу айрим сабабларга кўра ўзига хос ва жуда ёқимли кеча бўлди. Албатта, биз мусобақа чорак финалига йўл олдик ва жуда кучли рақибни енгдик.

Биз таркибда 10 та ўзгариш қилдик, илгари биргаликда ўйнамаган футболчиларни майдонга туширдик. Шу билан бирга икки муҳим дебют ҳам бўлди — Макс Доуман ва Андре Харриман-Аннус илк бор жамоа шарафини ҳимоя қилди.

Бу – ҳақиқатан ҳам бетакрор туйғу. Кимгадир имконият бериб, унинг орзусини рўёбга чиқариш ҳисси жуда ёқимли. Ҳаммаси шундай омадли кечганидан хурсандман”, — деди испаниялик Микель Артета.

Comments

You must be logged in to commet!