Микель Артета "Лидс" устидан қозонилган йирик ғалабани баҳолади

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигасининг 24-турида "Лидс"га қарши ўйин (4:0) якунлари бўйича фикр билдирди.

— Бу ерда 4:0 ҳисобида ғалаба қозониш жуда қийин, кейинги сафар қачон такрорланишини кўрамиз. Йигитларга катта раҳмат.

Жамоа ҳақиқий устунлик, чидамлилик, характер ва, албатта, ўйин сифати намойиш этди. Менга жамоанинг руҳий ҳолати жуда ёқди.

Сака жароҳати ҳақида:

— Ҳозирча қанчалик жиддий эканини билмаймиз. У қизиш жараёнида кичик муаммони ҳис қилди.

Мадуэкенинг майдонга тушиши ҳақида:

— Уни энг кутмаган пайтида ўйинга қўшдик ва у бунга жуда яхши жавоб қайтарди, — деди Артета.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!