"Милан" - "Фиорентина": Матнли трансляция
Италия А Серияси 9-туридан ўрин олган "Милан" - "Фиорентина" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90+3'
Ҳакам ҳуштаги янгради ва учрашув якунланди. "Милан" ўз пешқадамлигини мустаҳкамлади, "Фиорентина" эса кетма-кет 4-мағлубиятини қабул қилиб олди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+1'
Россонерилар сафида ўзгариш: Салемакерс ўрнига Далот майдонга тушди.
- 90+1'
Меҳмонлар футболчиси Софьян Амрабат рақиб ҳужумини қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 90'
Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
"Милан" сўнгги дақиқаларни босим билан ўтказмоқда. "Фиорентина" асосан ҳимояланмоқда.
- 86'
Критиано Бираги Кессига ишлатган қўполлиги эвазига сариқ карточка иўлаб олди.
- 84'
Меҳмонларнинг ҳавфли ҳужуми Доннарумманинг сейви билан якунланди. Тўп бурчакдан ўйинга киритилади.
- 82'
Мезбон жамоа ҳам 2-ўзгаришни амалга оширди. Сандро Тонали ўрнига майдонга Енс Ҳауге тушди.
- 80'
Калабриа рақиб ҳужумчисини чалиб йиқитди. "Фиорентина" жарима зарбасини ижро этади.
- 77'
Меҳмонлар 4 ва 5-ўзгаришларни ҳам амалга оширишди. Гастровили ва Влахович ўрнига майдонга Валеро ва Куаме тушишди.
- 76'
"Фиорентина" ҳужумчиси Душан Влахович ҳужумда фол ишлатди.
- 74'
"Милан" сафида илк ўзгариш: Браим Диаз ўрнига майдонга Раде Крунич тушди.
- 73'
"Милан" тинмай ҳужум уюштирмоқда. Рақиб ҳозирча ҳимоясидан чиқа олгани йўқ.
- 71'
Франк Кесси рақиб ҳужумини қоида бузиш эвазига тўҳтатиб қолди ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 69'
Бурчакдан Чалҳаноглунинг узатмасини рақиб ҳимоячилари осонлик билан бартараф этишди.
- 68'
"Фиорентина" сафида 3-ўзгариш амалга оширилди: Патрик Кутроне Франк Риберининг ўрнига Майдонга тушди.
- 65'
"Фиорентина" футболчилари бурчак зарбасини ижро этди, Миленковичнинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 63'
Браҳим Диаз тезкор ҳужум уюштирди, бироқ рақиб ҳимоячилари ундан кучлироқ чиқди.
- 60'
"Фиорентина" сафида яна бир ўзгариш: Мартин Касерес ўрнига Пол Лирола ўйинга қўшилди.
- 58'
"Фиорентина" жарима зарбасини ижро этди. Кесси ҳимояда пайдо бўлди ва рақиб ҳужумини бартараф этди.
- 54'
Франк Рибери ўта қулай бирга бир вазиятни қўлдан бой берди: унинг кучли зарбасини Доннарумма қийинчилик билан бартараф этди.
- 53'
Ҳакан Чалҳаноглу қанотдан жарима зарбасини ижро этди ва тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!
- 51'
Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Гаэтано Гастровилли рақибини чалиб йиқитди ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 47'
Ҳозиргина майдонга тушган Бонавентурада офсайд қайд этилди.
- 47'
"Фиорентина" сафида ўзгариш: Кальехон ўрнига майдонга Бонавентура тушди.
- 46'
2-таймга старт берилди! "Милан" тезкор ҳужуми билан таймни бошлаб олди.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+2'
"Фиорентина" қарши ҳужум ташкил этиши билан Розарио Абиссо ҳуштаги янгради ва футболчилар кийиниш хонасига йўл олишди.
- 45+1'
Анте Ребич рақибига нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка ишлаб олди.
- 44'
Ребичнинг ҳавфли зарбасини меҳмонлар дарвозабони қийинчилик билан бартараф этди.
- 42'
"Фиорентина" тўпни назорат қила бошлади.
- 40'
Кесси иккинчи пенальтидан гол ура олмади.
- 37'
"Милан" яна бир пенальти ишлаб олди. ВАР кўриб чиқмоқда.
- 37'
Ўйин ҳамон меҳмонлар ярим майдонида кечмоқда. Аммо зарбалар йўқ.
- 35'
"Милан" хотиржам тарзда тўпни назорат қилмоқда.
- 30'
"Фиорентина" шошқалоқлик эвазига тўпни тез йўқотиб қўймоқда.
- 27'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кесси пенальтини аниқ амалга оширди.
- 26'
Салемакерс жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам ҳаммаси жойида деб ҳисоблади. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда.
- 23'
"Милан" тўп назоратини чиройли тарзда амалга оширмоқда.
- 21'
Влаховичнинг зарбасини Доннарумма бир амаллаб қайтарди.
- 19'
"Милан"нинг яна бир ҳужуми ноаниқ пас сабаб барбод бўлди.
- 17'
ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Романьоли бурчак зарбасидан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
- 13'
"Милан"устунликка эришмоқда.
- 9'
Мартин Касерес ҳавфли ўйнади ва ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 8'
Меҳмонлар футболчиси Кристиано Бираги кетма-кет 2-бурчак зарбасини ҳам ноаниқ ижро этди.
- 6'
"Фиорентина" бурчак тўпини ижро этди, бироқ бундан натижа чиқмади.
- 2'
Илк дақиқалардан мезбонлар фаоллик кўрсатмоқда, Чалҳаноглунинг қанотдан жарима майдончаси ичига узатган узатмаси тўппа-тўғри Драговскининг қўлига бориб тушди ва меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди.
- 1'
Розарио Абиссо ҳуштаги янгради ва ўйинга старт берилди.
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. Ўйин футбол афсонаси Диего Марадона хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Италия А сериясининг 10-тури доирасидаги марказий "Милан" - "Фиорентина" учрашувини биргаликда кузатиб борамиз. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб бопади.
Фикрлар