"Милан" - "Рома": Матнли трансляция
Италия А Серияси 5-туридан ўрин олган "Милан" - "Рома" учрашувини ушбусаҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90+'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

Мирантедан супер сейв. Бурчак зарбасидан сўнг, миланликлар яхши зарба йўллашга эришди.
- 87'
Икки жамоа ҳам жуда фаол футбол намойиш этмоқда.
- 84'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кумбулла ҳисобни яна тенглаштирмоқда. Бурчакдан узатилган тўпга 20 ёшли футболчи учиб келди.
- 79'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Златан дубль қайд этмоқда. Пенальтини қайтариш учун Мирантега имконият қолдирилмади.
- 78'
Энди "Рома" дарвозасига пенальти белгиланмоқда.
- 77'

"Милан" захира ўриндиғидан кимдир қизил карточка олди.
- 76'

Кристанте Пеллегрини ўрнига майдонга тушди.
- 75'

Ибрагимович сариқ карточка олди.
- 73'
Энди "Милан" олдинга ташланишга мажбур.
- 71'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Верету ҳисобни пенальтидан тенглаштирмоқда.
- 69'
Ҳакам пенальти белгиламоқда. ВАР бу вазиятни кўриб чиқиши зарур. Леау ҳимояда ёрдам бераман деб, "қовун туширган" кўринади.
- 67'
"Милан" қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилмоқда.
- 64'
Римликларнинг кетма-кет ҳужумлари ҳозирча бесамар кетмоқда.
- 61'
Леауни майдон марказида тўхтатишди.
- 58'
Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида кечмоқда.
- 57'
"Рома" штурм уюштира бошлади.
- 55'
Қанотдан узатилган тўпга Мхитарян зарба бера олмади.
- 53'
Мхитаряннинг супер узатмасини Жеко дарвозага жойлаб қўя олмади.
- 50'
"Рома" олдинга боришга мажбур бўлмоқда.
- 47'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салемакерс яна ҳисобни миланликлар фойдасига ўзгартирди. Миранте зарба олдида ожиз эди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 44'

Чалханўглу бурчак зарбасини муваффақиятли амалга ошира олмади.
- 43'

Чалханўглунинг жарима зарбаси хавфли чиқди. Миранте тўпни қийинчилик билан қайтарди.
- 41'

Златан офсайдда қолиб кетган.
- 40'

Рома"нинг бурчак зарбаси ўхшамади.
- 36'
"Рома" тўпни назорат қилмоқда. "Милан" қарши ҳужумларга таяна бошлади.
- 33'

"Рома"нинг бурчак зарбаси самара келтирмади.
- 32'
Жамоалар майдон марказида тўп учун курашмоқда.
- 29'
Теонинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
- 26'
Ибрагимович ҳакамдан пенальти сўрамоқда. Тўп Кумбулланинг қўлига тегди. Аммо ҳакамлар бу вазиятда пенальти йўқ, деб ҳисоблади.
- 23'
Леау ҳимояга ёрдамга келиб, тўпни қайтариб юборди.
- 23'
Римликлар жарима майдонига узатилган яна бир тўпни қайтариб юборишга эришди.
- 22'
Чалханўглунинг яна бир узатмаси ўхшамади.
- 20'
Ўйин анча тенглашди.
- 18'
Педронинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.
- 17'
Кумбулла ҳимоядаги ишончли ўйини билан ажралиб турибди. Албатта, Ибрагимович гол урган вазият бундан мустасно.
- 14'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жеко ҳисобни тенглаштирди. Тўпга чиқишда Татарушану хатога йўл қўйди.
- 10'
Пеллегрини ўз вақтида зарба бера олмади.
- 8'
"Рома" аста-секин ҳужумга ўта бошлади.
- 6'
"Милан" тўпни назорат қилиб турибди. "Рома" прессинг амалга оширмоқда.
- 4'
Чалханўглу амалга оширган жарима зарбасини "Рома" ҳимоячилари қайтариб юборди.
- 2'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ибрагимович ҳисобни очмоқда. "Милан"ни тўхтатиб бўладими ўзи?
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Италия А Серияси 5-турининг марказий учрашуви "Милан" ва "Рома" жамоалари ўртасида кечади. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади.



Фикрлар