"Милан" 19 ёшли франциялик футболчини таркибга қўшиб олмоқчи

"Сент-Этьен" клуби ярим ҳимоячиси Уэсли Фофан "Милан"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар” агар “Барселона”дан Жан-Клер Тодибони сотиб олишолмаса, у ҳолда бор эътиборларини айнан Фофанга қаратишади.

Ўз навбатида "Сент-Этьен" ҳам 19 ёшли франциялик футболчининг трансфер нархи баландроқ бўлиши учун у билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Маълумот учун, Фофан жорий мавсум Франция чемпионатида 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!