Ads

“Милан” клуби ҳам “Штутгарт” ҳимоячиси Озан Кабак учун курашга қўшилди.

Football Italia нашрининг хабар беришича “россонерилар” 19 ёшли футболчи учун 15 миллион евро тўлашга тайёр. Қайд этиш лозимки, Туркия терма жамоаси аъзосининг немис клуби билан имзолаган шартномасида ҳам худди шунча товон пули белгиланган.

Маълумотларга қараганада Кабакка шунингдек «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» каби АПЛ грандлари ҳам қизиқмоқда.

Маълумот учун, “Штутгарт” Кабакни бундан бир йил муқаддам “Галатасарой”дан 11 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Штутгарт” мавсум якунларига кўра Бундеслигани тарк этди.