Ads

Аввалроқ хабар берганимиздек кеча УЕФА Европа лигасининг сўнгги саралаш раунди дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.

Ҳусусан яна еврокубокларга қайтган “Милан”  ўз майдонида Македониянинг “Шкендия-79” клубини қабул қилди ва рақиблари дарвозасига жавобсиз 6та тўп йўллашди. Қайд этиш лозимки, “россонерилар” шу куни 1993 йилдан буён илк бор еврокубокларда 6та гол уришни уддалади.

Бундан ташқари миланликлар 2005 йил Истанбулда ўтган ЕЧЛ финалидан буён илк бор бир таймда 3та гол киритишди.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” бундан 24 йил муқаддам Европа Чемпионлар лигаси доирасида “Копенгаген” жамоаси дарвозасига 6та тўп киритишган эди.