Ads

"Милан" клуби ҳимоячиси Патрик Куторне жамоа билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. Sky Sport Italia хабарига кўра, "россонерилар" 20 ёшли футболчи билан янги шартнома борасида келишувга эришган.

Хабарда айтилишича, томонлар Кутроне Италия терма жамоаси сафидан қайтиб келганидан сўнг, шартномага имзо чекишади.

Янги шартнома 2023 йилга қадар мўлжалланганлиги ва унга кўра, Кутроне йилига 1,1 млн евро маош олади.