"Милан" 32 миллион евролик футболчини текинга қўлга киритади

"Марсель" ҳужумчиси Флориан Товен фаолиятини "Милан"да давом эттиради, дея хабар бермоқда TodoFichajes.

Манбага кўра, 27 ёшли футболчи клубнинг шартномани узайтириш бўйича таклифига рад жавобини берган. Шу тариқа, форвард "россонерилар" таркибига эркин агент мақомида келиб қўшилади.

Transfermarkt нашри 32 миллион еврога баҳолаётган Товен жорий мавсумда Франция чемпионатида 9 та ўйинда майдонга тушиб,  3 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!