"Милан" 4 нафар мураббий номзодини кўриб чиқмоқда

Италиянинг "Милан" клуби ўзига янги мураббий қидиришни бошлаб юборди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра агар Женнаро Гаттузо истеъфога чиқарилган тақдирда, “россонерилар” 4 нафар мутахассис номзодини кўриб чиқади. Миланликларнинг шорт-листида Антонио Конте, Маурицио Сарри ("Челси"), Жан Пьеро Гасперини ("Аталанта") ва Руди Гарсия ("Марсель") каби мураббийлар номзоди бор. Улар орасида ишсиз юрган Конте фаворит дея эътироф этилмоқда.

Маълумот учун, “Милан” айни дамда А Серия мусобақа жадвалида 56 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!