"Милан" 40 ёшли Ибрагимович билан шартномани узайтиради!

“Милан” ҳужумчиси Златан Ибраҳимович жамоаси билан янги шартнома борасида келишиб олди.

Sky Sport Italia нашрининг ёзишича, янги шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унга кўра, швециялик ҳужумчи йилига 1-1,5 миллион евро маош олади. Бундан ташқари самарали ҳаракатлари учун қўшимча бонуслар ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли форвард май ойи охирида тиззасидан операция қилинган эди. Шифокорларнинг фикрича, Златан кейинги йил майдонга қайтиши мумкин.

Ибрагимович ўтган мавсум А Сериянинг 23 та ўйинида майдонга тушди ва 8 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!