"Милан" 41 ёшли собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи
"Милан" қишки трансферлар ойнасида Тиагу Силвани ортга қайтармоқчи.
"Football24" нашри берган хабарга кўра, "россонерилар" қишки трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. Ҳозирда бу жойни кучайтириш учун "Милан" "Флуминенсе" сафида ҳаракат қилиб келаётган Тиагу Силвани номзод сифатида кўрмоқда. Клуб раҳбарияти Силваннинг тажрибаси А Серия чемпионлиги учун курашда муҳим омил бўлишига ишонмоқда. Гап бразилиялик футболчининг ўйиндаги ҳиссасида эмас, балки кийиниш хонасидаги салмоқли ўрни ҳақида ҳам бормоқда.
"Милан"нинг қисқа рўйхатида ҳимоя марказига бошқа номзодлар ҳам мавжуд. Аммо биринчи ўринда Силва турибди.
Маълумот учун, 41 ёшли ҳимоячи жорий мавсум "Флуминенсе" сафида 42 та учрашувда майдонга тушишга эришди ва ўз номига 2 та гол ёздириб қўйди,



Фикрлар