"Милан" А Серия тарихида 4-бор 5 та тўп фарқи билан мағлуб бўлиши
Италия А Сериясининг 17-турида "Милан" меҳмода "Аталанта" (0:5) жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Бу А Серия тарихида "россонери"ларнинг 4-бор 5 та тўп фарқи билан мағлуб бўлишлар эди.
Сўнгги бор, 1998 йилнинг май ойида "Рома" клуби миланликларни 5:0 ҳисобида мағлуб этишганди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" клубини Стефано Пиоли 9 октябрь кунидан буён бошқариб келмоқда.
Фикрлар