Ads

"Милан" тез орада Бразилиянинг "Гремио" клуби форварди Эвертон Соарес билан шартнома имзолайди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли бразилиялик футболчи “россонерилар” сафига ўтишга розилик билдирган. Унинг трансфери эса 40 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эвертон Бразилия терма жамоаси сафида куни кеча якунланган Америка кубогида 3та гол уриб, мусобақанинг энг яхши тўпурари деган номга сазовор бўлган эди.