"Милан" АҚШлик иқтидор эгасини ўз сафига қўшиб олди

"Милан" АҚШ терма жамоаси ва "Валенсия" хавбеки Юнус Мусани ўз сафига қўшиб олиши кутиляпти. 

Журналист Даниэле Лонго берган хабарга кўра, "россонерилар" у билан 4 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Мусанинг маоши йилига 2 миллион еврони ташкил этади. 

Бундан ташқари, Италия клуби у учун "кўршапалаклар"га бонуси билан 20 миллион евро тўлаб беради. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!