"Милан" "Атлетико" ҳужумчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр

  • 29 июль, 2019, 10:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" клуби "Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Анхель Корреани сотиб олмоқчи. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар” 24 ёшли испаниялик футболчи учун “матрасчилар”га 50 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Коррев “Атлетико” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум Ла Лигада жами 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!