“Милан” бразилиялик 20 ёшли футболчига қизиқиб қолди

 

Трансферлар бозорида фаоллик кўрсатаётган “Милан” жамоаси Бразилиянинг “Флуминенсе” клуби аъзоси Ришарлисонга қизиқиш билдирмоқда.

Рио-де-Жанейро шаҳри жамоаси 20 ёшли футболчини 15 миллион еврога пуллашни режалаштирмоқда. Аввалроқ бразилиялик истеъдодли футболчига “Рома” қизиқиш билдирганди, бироқ “Флуминенсе” ўз футболчиснинг ўрнига Герсонни сўраганди ва томонлар музокараларни тўхтатди.

Бразилия чемпионатининг жорий мавсумида Ришарлисон 12 ўйинда 4 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Қайд этиш керакки, "Милан" жорий трансфер мавсумида иккита кучли ҳимоячи — "Ювентус"дан Леонардо Бонуччини, "Лацио"дан эса Лукас Бильяни харид қилди