"Милан" ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган дарвозабон Жанлуижи Доннаруммага яна бир йиллик шартнома тайёрлаб қўйди. Италиялик футболчи ва клуб ўртасидаги амалдаги келишув 2021 йил июнигача мўлжалланган.

Янги келишувда футболчининг маоши 6 миллион евродан 5 миллионгача қисқарилиши назарда тутилади. Агар клуб Чемпионлар лигасида иштирок этиш имкониятини қўлга киритса, қисқарган маош қисмининг ўрни бонус сифатида қопланади.

21 ёшли дарвозабон жорий мавсумда "Милан" либосида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол ўтказиб юборган ва 10 та ўйинда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)