"Милан" Доннарумма ўрнига "Реал" дарвозабонини сотиб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Андрей Лунин фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда украиналик посбон "Милан"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. Гап шундаки, “россонерилар” ПСЖга ўтиши мумкин бўлган Жанлуижи Доннарумма ўрнига айнан Лунин номзодини илгари суришмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда “Милан”да Луниндан ташқари шунингдек Кейлор Навас ва Маттиа Перин каби дарвозабонлар номзоди ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” 20 ёшли Лунинни "Вальядолид" ёки "Мальорка" клубларидан бирига ижарага бериб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!