"Милан" клуби ярим ҳимоячиси Жакомо Бонавентура “россонерилар” билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра миланликлар 29 ёшли футболчига маоши оширилган ҳолда 2022 йилга қадар тузилган шартнома таклиф қилишмоқчи.

Маълумот учун, Бонавентуранинг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар тузилган.