"Милан" еврокубоклар зонасига қайтди

Италия А Серияси 35-тури доирасида "Милан" "Сассуоло"ни меҳмонда 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Миланликлар сафида Златан Ибрагимович дубль қайд этган бўлса, мезбонлар таркибида Франческо Капуто ягона гол муаллифи бўлди.

Шу тариқа, кетма-кет учта ғалабани қўлга киритган "Милан" Европа лигаси учун йўлланма берадиган ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!