"Милан" Фелшини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 22 Jan 10:59
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси" ҳужумчиси Жоау Фелиш фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.  Португалиялик футболчи Энцо Мареска қўл остида асосий таркибига кира олмади.

Инглиз манбалари хабарларига кўра, "Милан" шу ойда уни ижарага олишга тайёр. Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, "Челси" ҳам Фелишни олиб қолмоқчи эмас. Лондон клуби футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Жоау ўтган йилнинг август ойида "Атлетико"дан 52 миллион евро эвазига сотиб олинганди. Трансфермаркт портали 25 ёшли футболчининг ҳозирги нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Comments

You must be logged in to commet!