"Милан" футболчиси асабийлашиб ҳакамга қўлини кўтарди (Фото)
Италиянинг "Милан" клуби А Сериянинг 35-тури доирасида "Болонья"га қарши майдонга тушди (2:1).
Учрашувнинг 74-дақиқасида "россоньерлар" ярим ҳимоячиси Лукас Пакета рақибга нисбатдан қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка билан жазоланганди, бироқ Пакета ушбу қарордан асабийлашиб ҳакамнинг қўлига тарсаки туширди.
Ушбу ҳолатда беллашув ҳаками Марко Ди Белло 21 ёшли бразилияликни майдондан четлатди.
Эслатиб ўтамиз, Пакета жорий йилнинг январь ойида 35 миллион евро эвазига "Фламенго"ни тарк этганди.
Фикрлар