Ads

Туркиянинг "Бешиктош" клуби "Милан" ярим ҳимоячиси Ален Халиловични ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра истанбулликлар 22 ёшли хорватиялик футболчи билан деярли келишувга эришишган. Футболчининг агенти айни дамда музокараларни якунлаш учун Туркия пойтахтида бўлиб турибди.

Маълумот учун, Халилович “Милан” сафига 2018 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. У ўтган 6 ой давомида “россонерилар” сафида бор йўғи 3та ўйинда иштирок этди. Унинг трансфери эса 2 млн еврога баҳоланмоқда.