"Милан" футболчиси Гаттузога қарши бориб уни ҳақоратлади

Италия А Сериясининг 35-турида “Милан” ўз майдонида “Болонья”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар бергандик.

Учрашувнинг биринчи бўлимида "россоньерлар" ярим ҳимоячиси Лукас Биглия жароҳатлангани сабабли, Гаттузо унинг ўрнига Тьемуэ Бакайокони майдонга туширмоқчи бўлган. Бироқ 24 ёшли француз жисмонан тайёр эмаслигини айтиб мураббий билан урушиб қолган ва уни ҳақоратлаган.

Бу вазиятда Гаттузо учрашувни давом эттириш учун Хосе Маурига имконият беришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Бакайоко "Милан"да ижара шартнома бўйича тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!