"Милан" футболчиси "Парма"га ўтади
Ҳаммаси ҳал бўлди.
“Милан” клуби ўнг қанот ҳимоячиси Андреа Конти катта эҳтимол билан фаолиятини “Парма”да давом эттиради.
Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга қараганда, пармаликлар 26 ёшли италиялик футболчини кейинчлик 7 млн еврога сотиб олиш шарти билан мавсум охиригача ижарага олади. Контининг трансфери 19 январь куни расмийлаштирилиши кутилмоқда.
Конти жорий мавсум Италия А Сериясида бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди холос.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар