"Милан" футболчиси ёзда АПЛ клубига кўчиб ўтади

"Милан" клуби ярим ҳимоячиси Франк Кессье янги мавсумни Англия премьер-лигасида бошлашга жуда яқин турибди.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли футболчига “Арсенал”дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда ва “канонирлар” бунинг учун “россонерилар”га нақд 40 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Кессьега “Тоттенхэм”дан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Кессье жорий мавсум “Милан” сафида 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!