Милан грандлари Мюллер учун кураш бошлашди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Томас Мюллер фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Kicker нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли германиялик футболчига “Милан” ва “Интер” клубларидан жиддий қизиқишлар бор. Милан шаҳри жамоалари унинг трансфери юзасидан аллақачон немис грандига расмий таклиф ҳам юборишган.

Маълумотларга қараганда Мюллерга шунингдек АПЛ клубидан ҳам қизиқишлар бор. Бироқ, ҳозирча бу қайси жамоа эканлиги аниқ эмас.

Ўз навбатида Мюллер ҳам “Бавария”да доимо ўзи хоҳлаган чизиқда майдонга туширилмаётгани ва тез-тез захирага олинаётгани боис жамоадан кетиш ҳақида ўйлай бошлаган.

Маълумот учун, Мюллер жорий мавсум “Бавария” сафида жами 42та ўйинда иштирок этди ва 9та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!