Ads

Италиянинг “Милан” клуби ҳужумчиси М`Байе Ньянг фаолиятини Туркия суперлигасида давом эттиришга жуда яқин турибди. Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли футболчи катта эҳтимол билан янги мавсумни “Фенербахче” клубида бошлайди.

Берилган маълумотларга кўра, Ньянг турк жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолайди ва унинг маоши йилига 3,5 млн еврони ташкил этади. Ўз навбатида  “россонерилар” футболчиси учун 18 млн евро талаб қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ньянгга “Эвертон” клубидан ҳам жиддий таклифлар бўлган эди. Бироқ, у “Арсенал”дан таклиф бўлишини кутган эди.

Маълумот учун, Ньянг ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Уотфорд” клубида ижара асосида ўтказган эди. У АПЛда 16та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.